Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзА махсус мухбирлари Сўхда
15:23 / 2020-06-11

Келдибек ота Йўлдошев эсини танибдики, ҳаёти Чашма булоғи билан боғлиқ. У шу ерда узоқ йиллар қоровуллик қилди.

Чашма булоғининг қоровули: Сўх воқеалари мени ранжитди


Келдибек ота Йўлдошев эсини танибдики, ҳаёти Чашма булоғи билан боғлиқ. У шу ерда узоқ йиллар қоровуллик қилди. Булоқ атрофига дарахтлар экиб, ободонлаштирди. Шунинг учун ҳам уни барча қадрлашади.

90 ёшли бу отахон нафақат қишлоқнинг, балки Сўх туманини тирик тарихи. Бу ерга келган одам, албатта, у кишидан дуо олади.

Чашма булоғида юзага келган воқеалар унинг дилини ҳам ранжитди.

– Биз қирғизлар билан бир булоқдан сув ичиб, ҳамжиҳатликда яшаб келяпмиз, дейди Келдибек ота. – Ҳеч ким азалий дўстлигимизга рахна сололмайди. Бу булоқнинг суви табаррук бўлиб, қанча одамлар бундан сув ичмаган дейсиз. Минг асрлардан бери шу сувдан ичиб, экинимизни ҳам суғорамиз. Умрим давомида шу ерга қараб, эл орасида ҳурмат топдим. Булоқ атрофида рўй берган можарони мутасаддилар зудлик билан ҳал қилди. Аммо айрим ёшларнинг бу вазиятдаги ўзини тутиши биз кексаларни ташвишга солди. Шукрки, бугун ҳолат барқарорлашди. Бу булоқ улуғ неъмат. Уни қадрлашни унутмайлик.

photo_2020-06-11_15-23-44.jpg