Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Чарм тўп-2019”: Қашқадарёда ҳам вилоят босқичи ғолиби аниқланди
15:48 / 2019-08-17

Косон тумани “Навбаҳор” маҳалласи ёшлари энди Республика босқичида қатнашади


Косон тумани “Навбаҳор” маҳалласи ёшлари энди Республика босқичида қатнашади

15-16 август кунлари Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган “Насаф” футбол мактаби ҳамда “Геолог” спорт-соғломлаштириш мажмуаси футбол майдонларида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Анъанавий футбол мусобақасининг учинчи босқичида вилоятнинг туман (шаҳар) босқичларида ғолиб чиққан 15 та жамоадан 240 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.

photo5391128136776788815.jpg

Мусобақанинг дастлабки кунги натижаларига кўра Ғузор туманининг “Афғонбоғ” МФЙ ёшлари фахрли 3-ўринни эгаллашган бўлса, ҳал қилувчи финал учрашувида Касби туманидан келган “Оққамиш” ҳамда Косон туманининг “Навбаҳор” МФЙ ёшлар жамоалари ғолиблик учун майдонга тушди.

Финал ўйини “Геолог” спорт-соғломлаштириш мажмуаси футбол майдонида юксак савияда ташкил этилди. Муросасиз кечган ўйинда “Навбаҳор” МФЙ жамоаси 3-2 ҳисобида рақибидан устун келди ва улар 24-28 август кунлари Тошкентда ўтказиладиган Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

photo5391138582137252503.jpg

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль, кубок ҳамда турли эсдалик совғалари билан тақдирланди, шунингдек, турли номинациялар бўйича ҳам энг кучлилар ташкилотчилар томонидан мукофотланди.