Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чарм-пойабзал ва мўйначилик йўналишида 5 фоизли кредит ажратилади
11:24 / 2022-05-07

Мамлакатимизда олий сифатли чарм-пойабзал, чарм-атторлик маҳсулотлари, шунингдек, мўйна ва жундан юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, мазкур соҳада кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш, замонавий технологияларни жорий этишни рағбатлантириш мақсадида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Мазкур соҳа фаолияти билан шуғулланиш ёки соҳани кенгайтирмоқчи бўлган тадбиркорларга кам фоизли кредитлар ажратилмоқда. 

Хусусан, Президентимизнинг жорий йил 26 февралдаги “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида тижорат банкларида умумий қиймати 60 миллион АҚШ доллари микдоридаги кредит линияси очилади. 

Мазкур кредит линияси тижорат банкларидан келиб тушган талабномаларга асосан Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 2022 йил учун тасдиқланган харажатлари доирасида молиялаштирилади. 

Энг муҳими, кредит линияси устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган тижорат банкларига уларнинг талабномаларига асосан 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 7 йил муддатгача йиллик 3 фоиз ставкада очилади. 

Эътиборли жиҳати шундаки, тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига замонавий янги ускуна ва технологияларни харид қилиш учун 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 7 йил муддатгача йиллик 5 фоиз ставкада кредитлар ажратилади. 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА