Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик" фани ўқитувчилари учун ўқув йиғини
10:29 / 2024-01-06

Пойтахтимиздаги “Темурбеклар” мактабида ҳарбий-ватанпарварлик синфлари мавжуд мактабларнинг "Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик" фани ўқитувчилари учун ўқув йиғинлар тадбири ташкил этилди.

Ушбу ўқув йиғин ташкилотчилари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.  

Ўқув йиғини ўтказишдан мақсад, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларини билим ва малакасини ошириш, жанговор шайлигини синовдан ўтказиш, ёшларда Ватан тақдирига дахлдорлик ҳиссини кучайтиришдан иборат.  

Ўқитувчилар 5 кун мобайнида Тошкент шаҳрида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар тарихи Давлат музейи ва “Қатағон қурбонлари хотираси" давлат музейига экскурсиялари ташкил этилади.  

Мазкур ўқув-семинарида олган билимлар асосида 57 нафар "Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик"  фани ўқитувчилари Миллий Гвардиянинг ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда жойлардаги юқорида номи келтирилган фан  ўқитувчилари учун каскад усулида ўқув-йиғинларини давом эттирадилар.  

Ўқув йиғини давомида ҳар томонлама ўз билим салоҳиятини намоён этган ўқитувчилар сертификат ҳамда ташаккурномалар билан рағбатлантирилади.  

Н.Усмонова, ЎзА