Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари малака оширмоқда
14:50 / 2024-01-05

Тошкент шаҳридаги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ҳарбий-ватанпарварлик синфлари мавжуд мактабларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари учун ўқув йиғини ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлигида ўтказилаётган ўқув йиғини чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларининг билим ва малакасини ошириш, жанговар шайлигини синовдан ўтказиш, уларда Ватан тақдирига дахлдорлик ҳиссини кучайтириш мақсадига қаратилган. 

[gallery-15328]

5 кун давом этадиган тадбир мобайнида ўқитувчиларнинг Тошкент шаҳридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар тарихи давлат музейи ва Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейига экскурсиялари ташкил этилади.

Ўқув-йиғинида қатнашиб, махсус сертификатга эга бўлган 56 нафар ўқитувчи йиғинда олган билими асосида Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда жойларда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари учун каскад усулида ўқув-йиғинларини давом эттиради.

Камола Юсупова, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА