Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чақирув жараёнлари билан боғлиқ машғулот ўтказилди
07:55 / 2026-02-15

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида чақирув тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни юқори даражада ташкил этишга бағишланган машғулот ўтказилди.

Тадбирда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг Мудофаа ишлари бошқармаси, шаҳар ва туман мудофаа ишлари бўлимларининг раҳбарият кенгаши, ҳарбий-тиббий, ҳудудий тиббий, ҳудудий бутлаш комиссиялари аъзолари, куч тузилмалари бошқарма ва бўлимлари мутахассислари иштирок этди. 

Тадбир давомида 2026 йилги чақирув жараёнларини замонавий ва шаффоф тарзда ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Мудофаа вазирлигининг “Рақамлаштирилган ахборот тизими ва маълумотлар базаси” доирасидаги “Чақирув” тизимости дастуридан самарали фойдаланиш, маълумотларни аниқ ва тезкор киритиш ҳамда коррупция ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тиббий комиссиялар фаолиятини рақамли технологиялар асосида ташкил этиш тартиби юзасидан назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди. Иштирокчилар электрон тизим орқали тиббий хулосаларни расмийлаштириш, маълумотлар базаси билан ишлаш ҳамда ҳужжатларни шакллантириш бўйича ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлади.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири.