Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
10:25 / 2025-07-07

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Низомда: 

чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидаги муддатли ҳарбий хизматга танлаб олишни ташкил этиш ва ўтказиш; 

Чақирилувчиларнинг ҳарбий хизматни ўташга тайёрлигини баҳолаш бўйича танлов кенгашининг таркибини шакллантириш ва фаолиятини ташкил этиш; 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари, бошқа давлат органлари ва фуқароларнипг ўзини ўзи бошқариш органларининг чақирилувчиларни танлаб олиш жараёнидаги вазифалари; 

танлов натижалари бўйича аппеляция бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби белгилаб берилган. 

Мазкур Низом чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидаги муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун ҳуқуқий ҳужжат вазифасини ўтайди.

Танлов чақирилувчиларни ўрганиш ва уларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ушбу Низомга мувофиқ ўтказилади. 

Танлов тадбирлари шаффоф ва холис ўтказилишини таъминлаш мақсадида Низомга белгиланган таркибда туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан Чақирилувчиларнинг ҳарбий хизматни ўташга тайёрлигини баҳолаш бўйича танлов кенгаши тузилади. 

Танлов кенгаши чақирилувчиларни танлаб олиш мақсадида уларнинг ҳарбий хизматни ўташга тайёрлигини баҳолаш тадбирларини ташкил қилади.

ЎзА