Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чангли ҳавода нима қилиш керак?
07:35 / 2023-09-12

Мамлакатимиз ҳудудларида чанг бўронлари кузатилмоқда. Ҳаво таркибидаги чанг зарралари уйлар, ишхоналар, автомобилларнинг эшик-деразаларидан сизиб кириб, ёпиқ хоналар ҳавосини ҳам чанг заррачалари билан ифлослантириши мумкин.

Бундай пайтда Санэпидқўмита ахборот хизмати тавсияларига кўра,  кўчага иложи борича камроқ чиқиш лозим. Нафас йўли сурункали касалликлари борларга эса чангли ҳавода ташқарига чиқмаслик тавсия этилади.  

Шунингдек:  

- ишга, ўқишга, харид учун кўчага чиққанда тиббий ниқоб тақиш ва ҳар 2 соатда алмаштириш;

- кўчадан уйга қайтгач душ қабул қилиш (соч ва юз-кўзларни яхшилаб ювиш);

- калит, кўзойнак, телефон ва сумкани намланган салфетка билан яхшилаб артиш;

- кўчага кийиб чиққан кийимларни ювиш;  

- устки кийимларни (костюм, плаш, пальто ва бошқалар) маска таққан ҳолда ташқарида яхшилаб қоқиш;

- ним таъсир этувчи тузли сув билан томоқ ва бурунларни тез-тез чайиш;

- кўпроқ суюқлик (илиқ ҳолда) ичиш, иложи бўлса кўк чой, наъматак дамламасини ичиш;

- ёғли, қовурилган, дудланган, тузланган, шўр, аччиқ таомларни чеклаш;  

- суюқ сабзавотли таомлар, сут ва сут маҳсулотлари (қатиқ, кефир ва бошқалар), кўкатларни истеъмол қилиш;  

- чанг кўп тўпланишининг олдини олиш ва уйни ҳамда юзаларни тозалаш;  

- уй, ишхона ва машина эшиклари ва деразаларини зич ёпиш;

- чанг йиғилиши мумкин бўлган ҳамма нарсаларни чанг юткич ёрдамида тозалаш; (ковролин, гилам, юмшоқ мебель, юмшоқ ўйинчоқлар ва бошқалар). Юмшоқ мебелни қоқишдан аввал усти намланган латта билан ўралиши тавсия этилади.

- чанг йиғилиши мумкин бўлган барча юзаларни (пол, шкаф, ишчи юзалар ва бошқалар) кун давомида бир неча марта намланган латта билан яхшилаб артиш;

- оёқ кийимларини эшик олдида қолдириш ва имкон қадар тезроқ ювиб қўйиш;

- хона ҳавоси оптимал намлигини таъминлаш: ҳўл сочиқларни хоналарга осиш, каттароқ сиғимли идишларга сув солиб қўйиш тавсия этилади.  

ЎзА