Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Чанг" нимаси билан хавфли? (+видео)
09:10 / 2023-09-06

Шаҳарсозлик ривожланиши натижасида атроф-муҳит "чўллашиб" борган сари, табиий офатлар қаторига "чанг бўронлари" ҳам қўшилди. Вақти-вақти билан юртимизда ҳам кузатилаётган ушбу ҳолат нафақат экологияга, балки саломатлигимизга ҳам жиддий зарар етказмоқда. Бундай шароитда ҳар қандай соғлом одам ҳам ўзини ноқулай ҳис қилади, нафас олишга қийналади. Кўпчилик фақат заҳарли газлардан ҳимояланиш керак деб ўйлайди, лекин чанг ҳам зарари жиҳатдан улардан қолишмайди. Чанг инсон организмида тўпланиш хусусиятига эга, нафас олиш ва қон айланиш тизимида жиддий муаммолар келтириб чиқаради.

Чангнинг зарари энг аввало унинг дисперслигига, яъни чанг зарраларининг ўлчамларига ҳамда нафас олиш ҳудудидаги концентрациясига боғлиқ. Инсон учун энг зарарли чанглар қаторида кварц ёки асбест чангларини санаб ўтиш мумкин. Ундан кейин эса кўмир чанги туради. Лекин туридан қатъи назар чанглар ўпканинг пневмокониоз, чанг бронхити каби касалликларини қўзғатиши мумкин.  

Чанг болаларга ҳам жиддий зарар етказади. Уларнинг нозик ўпкалари, кўзларининг шиллиқ қаватлари ташқи омилларга жуда таъсирчан бўлади. Чанг бўронлари айниқса аллергик касалликлари, хусусан бронхиал астмаси бор беморлар учун хавфли. Бундай беморлар шундоқ ҳам нафас қисилишидан азият чекадилар, бу каби бўронлар эса уларни янада мушкул вазиятга туширади.  

Юқори нафас йўлларининг мавсумий касалликларидан азият чекаётганлар айниқса чанг таъсирига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлишлари лозим.  

Чекувчилар ҳам бундай пайтда жиддий синовдан ўтадилар. Ўпканинг катта қисмини тамаки заҳари билан ишдан чиқариб бўлганлар учун қолган соғ қисмлар нафас олиш ҳажмини етарлича таъминлолмай қолиши мумкин.  

Хўш, чанг нимаси билан хавфли?Қандай ҳимояланиш мумкин? Батафсил видеолавҳамизда танишишингиз мумкин бўлади:  

Батафсил:

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/0XKYXNvOb0g?si=Qw7s8CWcblzJoXXr" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

"Саломатлик сирлари" рукнини кузатиб боринг, ўзингиз ва яқинларингиз соғлигига эътиборли бўлинг.  

 

М.Турдалиева, А.Содиқов ЎзА