Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чандиробод супургиларининг довруғи
15:36 / 2025-07-30

Бухоро вилояти Қоракўл туманининг “Чандиробод” маҳалла фуқаролар йиғини қай бир хонадонига борманг супурги ўсимлигини парвариш қилаётгани, уни тайёрланиш жараёни устидан чиқасиз.

Паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган ерлар қишлоқ аҳолисига деҳқончилик қилиш учун берилмоқда. Маҳаллада ана шундай майдонларнинг 89 гектари супурги етиштириш учун ажратилгани маҳалла аҳлига қўл келмоқда. Шу маҳаллада яшовчи Қадамбой Абдиев бир неча йилдан буён оила аъзолари билан биргаликда супурги ўсимлигини етиштириш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келади. 

– Оиламиз билан 6-7 йилдан буён шу соҳа бўйича шуғулланиб келамиз. Ҳар йил ғалладан бўшаган ер майдонларини такрорий экин экиш мақсадида ижара асосида олиб, супурги ўсимлиги экамиз. Ўсимлик етишиб бўлгач, шундан супурги тайёрлаймиз. Шу орқали тўйлар қилдик, фарзандларни ўқитяпмиз. Келажакда зарур дастгоҳларни харид қилиб, экспортбоп супургиларни тайёрлашни ҳам ният қилганмиз, – дейди Қадамбой Абдиев.

– Маҳаллада 658 та хонадон 1012 та оила бўлиб, аҳоли сони 4008 тани ташкил этади. Маҳалладаги ишсиз фуқароларнинг 342 нафари доимий ишга жойлашди, 213 нафари ўзини ўзи банд қилди, 65 нафари мавсумий ишларга жалб қилинди, 224 нафарига қарийиб 5 миллиард сўм кредит ажратиб тадбиркорлик фаолиятини бошлаш орқали бандлиги таъминланди. Шунингдек, маҳаллада  8 та юридик корхона, 17 та якка тартибдаги тадбиркор ва 37 та тадбиркорлик субъекти мавжуд, – дейди ҳоким ёрдамчиси Фарҳод Мўминов.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.