16-17 сентябрь кунлари Самарқандда триатлон бўйича "Challenge Samarkand” мусобақалари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон триатлон федерацияси томонидан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар кўмагида икки йилдан буён анънавий тарзда ташкил этилаётган бу йилги беллашувларда дунёнинг 35 давлатидан 2 минг нафарга яқин спортчи қатнашди. Улар очиқ ҳавзада 1,9 километрга сузиш, 21,5 километрга югуриш ва 86 километрга велопойга баҳсларида беллашди.
[gallery-13615]
Бир неча ёш ва тоифада беллашган спортчилар орасида ғолибликни қўлга киритган 30 нафардан ортиқ спортчи муносиб тақдирланди.
Тадбирларда Ўзбекистон триатлон федерацияси раҳбари В. Маҳмудов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди.
Халқаро турнир ташкилотчиларининг қайд этишича, ушбу нуфузли тадбир мамлакатимизга жаҳон триатлон рейтингида қўшимча балл олиб келишга имкон беради.
Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА