Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чала қолган иш – 1372 нафар истеъмолчига "бош оғриқ" бўлган нореал қарздорлик муаммоси...
11:24 / 2022-12-15

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Зуҳро кўчасида яшовчи А. Эшматов ҳудуддаги сув таъминоти корхонаси нореал қарздорлик ҳисоблаётганидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат ўрганилиши жараёнида биргина унинг эмас, балки шаҳардаги яна 1372 нафар истеъмолчининг худди шу масаладаги муаммоси аён бўлиб қолди.  

Ўрганишлар жараёнида «Фарғона сув таъминоти» МЧЖ Марғилон филиалининг электрон базасида нореал қарздорлик сифатида эътироф этилган, лекин тегишли тартибда тасдиқланмаган мингдан ортиқ истеъмолчиларга ҳисобланган 172 млн. 346 минг 329 сўм мавжудлиги маълум бўлган. Ушбу сумма ташкилотнинг республика органи томонидан тасдиқлангачгина базадан чиқарилиши мумкинлиги билдирилди.  

Шаҳар жамияти мутахассислари ташкилотнинг республика бошқаруви масъуллари билан боғланганида, масала Жиноят ишлари бўйича суднинг 2022 йилги қарорига илова қилинган рўйхатнинг айнан масалани кўрган суд идораси томонидан тасдиқлаб берилиши билан ҳал қилиниши маълум бўлди.  

Ўрганиш ишлари доирасида мазкур рўйхат суд идораси томонидан тасдиқланиб, ичимлик суви таъминоти ташкилотининг юқори турувчи республика ташкилотига электрон тарзда тақдим қилиниши билан шаҳардаги 1372 нафар истеъмолчи учун "бош оғриғи" бўлиб келаётган 172 млн. сўмдан ортиқ маблағ нореал қарздорлик сифатида электрон базадан олиб ташланиб, истеъмолчилар фойдасига чегириб берилди.  

 

Саидхон Ҳафизов,  

Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси