Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чадда ўтиш даври парламенти тузилади
11:26 / 2021-09-25

Чад ўтиш даври ҳарбий кенгаши раҳбари Муҳаммад Идрис Деби Итно ўтиш даври парламентини тузиш бўйича фармонни имзолади.

“ТАСС”нинг “Agence France-Presse” маълумоти билан асослаган хабарига қараганда, янги орган Ўтиш даври миллий парламенти деб номланади.  

У 93 депутатдан иборат бўлиб, 30 фоизи эски Миллий ассамблея аъзолари, 30 фоизи аёллар, яна 30 фоизи ёшларнинг вакилларидан таркиб топади.  

Ҳужжатга кўра, Ўтиш даври парламенти давлат тузилмалари шакллангунича аввалроқ тарқатилган Миллий ассамблея вазифаларини бажариб туради.

Эслатиб ўтамиз, 20 апрелда Чад раҳбари, 30 йилдан буён ҳокимиятда турган Идрис Деби Итно исёнчилар гуруҳи билан жангда вафот этгани айтилганди.