Чад пойтахтида ўқ-дори омбори ёнди
Сешанба куни кечқурун Чад пойтахти Нжамендаги йирик ўқ-дори омборида ёнғин содир бўлди. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
“Франс Пресс” агентлиги тегишли манбаларга таяниб ёзишича, аэропорт яқинидаги Гужи туманида жойлашган омбор ёниб, кучли портлаш овози бир неча километргача етиб борган.
Ҳалокат хабарини мамлакат ташқи ишлар вазири Абдураҳмон Куламаллоҳ тасдиқлаган.