Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чўнғара ва Шоҳимардон доимо эътиборда
15:42 / 2020-07-23

Мамлакатимизда чегарадош ҳудудлар аҳолисини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини амалий ҳал қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.


Фарғона вилоятининг анклав ҳудуди – Чўнғара, Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқлари аҳолисига давлатимиз раҳбарининг топшириғи асосида озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар етказилди.

Мамлакатимизда чегарадош ҳудудлар аҳолисини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини амалий ҳал қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Улар Президентимизнинг меҳри ва эътиборини доимо ҳис этиб яшашмоқда. Пандемия даврида бу каби эзгу ишлар давом эттирилиб, аҳоли моддий-маънавий қўллаб-қувватланяпти. Риштон тумани «Чўнғара» маҳалла фуқаролар йиғинига навбатдаги кўмак олиб келинди.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида Боткен вилояти губернатори Алишер Абдураҳмонов кутиб олди. Улар биргаликда Чўнғарага қишлоғига келишди.

Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида 240 та хонадон бўлиб, 1 минг 400 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Сўх дарёсининг сувидан чўнғараликлар етиштирган девзира гуручи жуда машҳур. Шунингдек, бу ерда муқаддас қадамжолар ҳам кўп. Хусусан, « Йигитпирим-Эрхубби» зиёратгоҳи ана шулардан биридир.

Бу ерда вилоят раҳбарлари зиёратда бўлиб, дунё халқларига келган офат-коронавирус пандемияси тезроқ кўтарилиб кетишини тилаб, қуръон тиловат қилинди. Икки вилоят аҳлига эзгу тилаклар билдирилди.

Қишлоқ аҳолисидан хабар олиниб, ун, ёғ, шакар ва бошқа маҳсулотлар хонадонларга тарқатилди.

photo_2020-07-23_15-27-11.jpg

Фарғона туманининг энг олис чегара ҳудуди – Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқлари юртимизнинг энг хушманзара масканларидан. Бу ерлар ўзининг мафтункор табиати, мўътадил иқлими, пурвиқор тоғлари, зилол сойлари, шириндан-шакар мева-сабзавотлари ва тарихий меъморий обидалари билан машҳур.

Вилоят ҳокими Ш. Ғаниев шу куни мазкур қишлоқ аҳолисидан хабар олди. 

Шоҳимардоннинг бетакрор табиат манзараси, тарихий зиёратгоҳлари ҳудудда туризмни ривожлантиришда жуда қўл келади. Айни кунларда бу ерни йирик сайёҳлик марказига айлантириш бўйича кўплаб ишлар қилинди. Ҳудудда уч мингдан зиёд сайёҳларга хизмат кўрсатиш барча шароитлар яратилди. Қишлоқ аҳолиси учун замонавий амфитеатр бунёд этилди. Жорий йилда бу ерда халқаро туризм масалаларига бағишланган форум ўтказилиши режалаштирилганди.

Шоҳимардон маркази бугун бутунлай янги қиёфага кирмоқда. Вилоят раҳбари бу ердаги ишлар билан танишиб, обод масканлар янада кўпайишини алоҳида таъкидлади.

Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоғи аҳлига озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар топширилди. Бундай эътибордан мамнун бўлган шоҳимардонликлар Президентимизга миннатдорлик билдириб, эзгу тилаклар изҳор қилишди.

-Ҳар бир хонадонга бепул ун, ёғ, шакар каби маҳсулотлар бериляпти,-дейди Шоира Ҳасанова.-Синовли кунлардаги бу саховат кўнглимизни тоғдек кўтармоқда.Давлатимиз раҳбарига минг раҳмат!