Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чўкаётган аёл қутқариб қолинди
19:25 / 2020-04-16

Хўжайли тумани Ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспекторлари томонидан чўкаётган аёл қутқариб қолинди.


Хўжайли тумани Ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспекторлари томонидан чўкаётган аёл қутқариб қолинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра воқеа жорий йил 15 апрел куни соат 11-00 ларда тумандаги “Суўенли” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида рўй берган.

Профилактика катта инспектори капитан Бийсенбай Қайипназаров ва профилактика инспектори, капитан Саламат Утемисовлар кундалик тақсимот бўйича ўзларига бириктирилган ҳудуд аҳолисининг карантин қоидаларига амал қилишини назорат қилиш юзасидан хизмат олиб бораётган пайтда, “Суўенли” каналида чўкаётган аёлни кўриб қолишади.

Тинчлик посбонларининг тезкор амалий ҳаракатлари туфайли унинг ҳаёти сақлаб қолинади. Маълум бўлишича, қутқарилган аёл ушбу туманда яшовчи, 1989 йили туғилган Д.А. бўлиб, оилавий келишмовчилик туфайли ўз жонига суиқасд қилмоқчи бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.