Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Цехлардан чиққан кимёвий оқовалар ерларни ифлослантиргани аниқланди
14:19 / 2021-08-14

Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати хабар беришича, Навоий шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси давлат инспекторлари томонидан назорат рейд тадбири ўтказилди.

Назорат рейд тадбири давомида Навоий шаҳри ҳудудидаги саноат зонасида жойлашган “Навоийазот” АЖнинг 480 цехидаги қувур линиясининг 10 та жойида ёриқлар пайдо бўлганлиги ва ундан чиққан кимёвий оқавалар ернинг унумдорлигини ифлослантирганлиги аниқланди.

Ифлосланган ер қатламидан бошқарманинг Атроф-муҳитни ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими томонидан таҳлил ишлари олиб борилди. Таҳлил натижаларига кўра, 698 метр квадрат ернинг қатлами ифлосланган.

Ушбу ҳолат бўйича чора кўриш учун тўпланган ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Абдували Бўриев, ЎзА