Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ceрбия Прeзидeнти Рақамли тeхнологиялар вазирлигида
16:50 / 2025-10-29

Давлатимиз рахбарининг таклифига биноан мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлигига ташриф буюрди. Олий мартабали меҳмонни вазир Шерзод Шерматов бошчилигидаги масъуллар самимий кутиб олди.

Расмий учрашув аввалида Рақамли технологиялар вазирлиги фаолияти, мамлакатимизда рақамлаштириш жараёнининг бориши ҳамда “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида видеолавҳа намойиш этилди.   

Тақдимотда электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, IТ-таълимни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва рақамли инфратузилмани кенгайтириш борасида эришилган натижалар акс этган. 

[gallery-25975]

Президент Александр Вучич юртимизда кенг кўламли рақамли трансформация жараёни жадал кечаётганига тўхталиб, бу борадаги давлат сиёсати ва ташаббуслар изчиллигини эътироф этди. Шунингдек, Сербия ва Ўзбекистон ўртасида айни йўналишда тажриба алмашиш, қўшма технопарклар ташкил этиш ва ёш мутахассислар алмашинувини йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади.   

Меҳмонлар “IТ Парк” фаолияти, рақамли хизматлар марказлари, электрон ҳукумат тизимининг ишлаш механизми ҳамда ёш дастурчилар учун яратилган шароитлар билан ҳам танишди.   

Мазкур учрашув Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. Рақамли технологиялар йўналишидаги ўзаро мулоқот эса икки давлат ўртасида ўрнатилган замонавий ҳамкорлик кўпригини янада мустаҳкамлаши шубҳасиз.  

Мусулмон ЗИЁ, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА