Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг 20 фоизлик фойда солиғи 15 фоизга пасайтирилади
11:30 / 2021-12-04

Бугунги кунда мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида қурилиш-бунёдкорлик ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.

Қурилиш соҳасидаги ишларни изчил давом эттиришда зарур қурилиш материаллари муҳим ўрин тутади. Эндиликда қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор енгилликлар берилиши кутилмоқда.

Гап шундаки, “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг бир қатор моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, кодекснинг 337 ва 452-моддаларига 2021 йил 1 октябрдан бошлаб цемент (клинкер) ишлаб чиқаришни амалга оширувчи корхоналарга белгиланган 20 фоизлик фойда солиғи ставкасини 15 фоизга пасайтириш, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган 1 тонна оҳактош учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкасини икки бараварга камайтириш таклиф қилинмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида биринчи ўқишда муҳокама қилинган қонун лойиҳаси юзасидан депутатлар ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирдилар. Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи корхоналар даромадлари ошишига хизмат қилади. Қолаверса, қурилиш материаллари истеъмолчилари бўлган аҳолига енгилликлар яратади. 

Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА