Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Цемент, ғишт заводлари ва иссиқхоналар тўлиқ кўмир билан иситилади
14:34 / 2023-05-12

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибида шу мавзу кўриб чиқилди. Унга кўра, ҳудудларда ижтимоий соҳа объектларини давлат-хусусий шерикчилик асосида модернизация қилиш ва кўмир ёқилғиси билан таъминлаб бориш масаласи юзасидан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Файзиев тақдимот ўтказди.

Қайд этилганидек, Президентимизнинг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорининг Тошкент вилоятидаги ижроси бўйича қилинаётган ишлар муҳокама қилинди.  

Сессияда қайд этилишича, республика ва вилоят ишчи гуруҳлари томонидан электр энергияси ҳамда табиий газнинг вилоят ҳудудига киришидан бошлаб, охирги истеъмолчининг нуқталаригача бўлган ҳар бир тармоқ, трансформатор, газ тақсимлаш пунктларининг бугунги кундаги истеъмол ҳолати ўрганилган.  

– Таҳлилларимизга кўра, вилоят бўйича 1 минг 120 та ижтимоий соҳа объектни давлат-хусусий шериклик асосида кўмир ёқилғисига ўтказиш зарурлиги яъни, 100 минг тонна кўмир маҳсулоти харид қилиниши лозим, – дейди М.Файзиев. –Шунингдек, 61 та иссиқхоналар тўлиқ кўмирга ўтказилади. Натижада, 32,1 миллион куб метр табиий газ ёки 32,1 миллиард сўм маблағ иқтисод қилинади. Сессияда аҳоли истеъмолчиларини қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар билан таъминлаш орқали, миллионлаб энергия тежалишига эришилиши ҳисоб-китоб қилинди.  

Юқоридаги масалалар юзасидан ҳам депутатларнинг мулоҳазалари тингланди. Ҳудудлардаги кўча ёритиш чироқларининг 100 фоиз қуёш панелларида ишловчи ёритиш қурилмаларига алмаштириш борасидаги таклифлар ҳам қўллаб-қувватланди. Кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.  

А.Мусаев, ЎзА