Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Cайлов жараёнларига бағишланган семинар якунланди
08:30 / 2021-05-23

Навоий давлат педагогика институтида 5 кун давомида ҳудудий тренерлар, туман ва шаҳар ҳокимларининг маслаҳатчилари, ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари ва вилоят штаби аъзолари учун ўтказилган ўқув-машғулотлари якунига етди.

Ўқув амалий машғулотларида 4 та гуруҳда жами 86 нафар, шундан, 44 нафар ҳудудий тренер, 8 нафар захира тренер, 12 нафар вилоят штаби аъзолари, 11 нафар туман ва шаҳар ҳокими маслаҳатчиси, 11 нафар туман ва шаҳар ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари ўқитилди.

Машғулотлар тўлиқ Марказий сайлов комиссияси ва Республика штаби томонидан барча қўйилган талаблар асосида ўтказилди. Тингловчилар учун аудиториялар зарур жиҳоз ва воситалар билан тўлиқ таъминланган ҳолда барча зарурий шароитлар яратиб берилди.

Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси сайловининг Конституциявий ҳуқуқий асослари, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов комиссиялари, шунингдек Сайловчилар рўйхати билан ишлаш, Сайлов жараёнида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчилари, Муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, Сайлов кунига тайёргарлик каби бир қатор мавзуларда маъруза ва амалий машғулотлар олиб борилди.

Суҳбат ва мунозара шаклида ўтказилган тадбирда тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга Республика тренерлари ва Марказий сайлов комиссияси аъзолари томонидан жавоблар олди.

Ўқув-тренинглар сўнгида тингловчилар кунлик олган билимларини тест саволлари орқали мустаҳкамлаб олди.

Камол Холов,

Навоий давлат педагогика институти матбуот котиби.

ЎзА