English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Case Card” – инглиз тили ўрганишда янги лойиҳа
12:41 / 2025-01-30

Хорижий тилларни ўрганиш вазифаси ҳозирги кунда ҳам долзарблигини йўқотгани йўқ лекин янги тилларни ўрганиш анчайин мураккаб жараён ва ҳамма ҳам бунинг уддасидан чиқа олмайди.

“Case Card” – бу рақамли тил ўрганиш тизими бўлиб, мамлакатимизнинг  турли ҳудудлардаги мактабларда дарсдан ташқари қўшимча қўлланма сифатида қўлланилмоқда. Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ушбу усул хорижий тилларни ўрганиш жараёнини осонлаштиришга ёрдам бермоқда. Лойиҳа муаллифи – Шакиров Рустам.

Ушбу дастурда тил ўрганишнинг инновацион методи – Speech Shadowing қўлланилади. Унинг асосий қоидалари: луғатни ёдлаш, матнни таржима қилиш ва аудио орқали синхрон гапиришдан иборат.  

Бундан ташқари “Case Card” иловаси ёрдамида ушбу жараёнларни битта мобил платформада бирлаштирган ҳолда, самарадорликни янада оширишга ёрдам беради.

Шунингдек, “Case Card” орқали мактабларда инглиз тили мусобақалари ташкил этилиб, унда турли даражадаги ўқувчилар қатнашиши мумкин. Бошқа олимпиадалардан фарқли равишда, бу мусобақада ҳатто ўзлаштириши паст бўлган ўқувчилар ҳам ўзларига тил кўникмаси олиши мумкин. Тил ўрганиш соҳасида мобиль технологияларнинг роли ошиб бораётгани сабабли, “Case Card” мобил илова шаклида ишлаб чиқилган. Дастурнинг яна бир афзалликларидан бири – у дарс жараёнини мониторинг қилиш имконини беради. Ўқитувчилар махсус платформа орқали ўқувчиларнинг вазифаларини назорат қилиб, уларга маслаҳатлар бериши мумкин.

Лойиҳа ташкилотчилари келажакда хорижий тил дарсликлари учун электрон луғат яратишни режалаштирмоқда. Шунингдек, “Case Card” усулини халқаро даражада жорий этиш режалари ҳам мавжуд. Агар ушбу тизим кенг миқёсда қўлланилса, инглиз тилини ўрганиш жараёни анча самарали ва қисқа муддатли бўлиши мумкин.