Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"CARTOON MOVIE — 2021" анимация форуми бўлиб ўтмоқда
15:39 / 2021-03-12

Халқаро "CARTOON MOVIE" дунёдаги йирик анимацион форум бўлиб, унда мультипликацион тўлиқ метражли фильмлар тақдимоти ўтказилади.

Мазкур форумда ҳар йили Франциянинг Бордо шаҳрида 800 га яқин арт-продюсер, дистрибьютор ва инвесторлар тўпланиб, экранга чиқадиган янги анимацион лойиҳаларни баҳолашади.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ахборот хизматининг маълумотига кўра, пандемия сабабли бу йилги тадбир онлайн форматда ўтмоқда. Унда 16 та Европа мамлакатидан 55 та анимацион фильм лойиҳалари намойиш этилади. Жумладан, Франциядан 20 дан ортиқ, Испаниядан 9 та лойиҳа намойишга қўйилган. Лойиҳаларни саралашда уларнинг томошабоплиги, идеаллиги ва тарбиявий жиҳатларига аҳамият берилади. Тақдимотларни интернет орқали кузатиш мумкин.