French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Carnival of robotics in Navoi – 2019” танлови ёшлар учун янгича ёндашув бўлди
10:05 / 2019-12-31

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти кенгаши ташаббуси билан Навоийда ўтказилган “Carnival of robotics in Navoi – 2019” танлови ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг истеъдод ва қизиқишларини намоён этишга қаратилди.


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти кенгаши ташаббуси билан Навоийда ўтказилган “Carnival of robotics in Navoi – 2019” танлови ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг истеъдод ва қизиқишларини намоён этишга қаратилди.

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ўтказилган “Роботлар карнавали”да республикамизнинг турли вилоятларидан келган ёшлар ўз ихтиролари билан қатнашди.

2333.PNG

Танловда ихтирочи ёшлар “Robo-exhibition (роботлар ва турли хил соҳага оид ихтиролар кўргазмаси)”, “Robo fashion (роботлар чиқиши)”, “Robo-art (ушбу йўналишда иштирокчилар роботлар расмини чизади, роботларни лойдан, пластилиндан ясайди)”, “Robo-battle (роботлар жанги)”, “Robo-racing (роботлар пойгаси)”, “Cyber sport (Playstation ўйинларида мусобақалар)”, “Start-up projects (Start up ғоялар)” каби шартлар асосида беллашди.

Карнавал доирасида “Китоб – тафаккур қаноти!” шиори остида “Ёшлар нашриёт уйи” томонидан “Ёшлар кутубхонаси” рукнида чоп этилган 12 номдаги китоблар тақдимот маросими ҳам ўтказилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши томонидан вилоятдаги таълим муассасаларига тақдим этилган 4 минг 200 донадан ортиқ китоблар жамланмаси учун вилоят халқ таълими бошқармасига Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан махсус сертификат топширилди. Иқтидорли, ёш ижодкорлар иштирок этган тақдимот маросими ҳам ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Иттифоқнинг туман (шаҳар) кенгашлари томонидан безатилган 8 та “Дамас” автомашинаси китобларни ортиб, ўз манзиллари сари йўл олди. Китоблар шу куннинг ўзидаёқ таълим муассасаларига тарқатилди.

Ёш робот ихтирочилари “Robo-exhibition” йўналишида ўз маҳоратларини намойиш этди. Ушбу йўналишда самарқандлик Достон Эшонов янги ихтиролари билан ғолибликни қўлга киритди.

– Инновацион ривожланиш даврида биз янгиликни кутиб эмас, балки унинг ташаббускори бўлишимиз, ўз тенгдошларимиздан бир қадам олдинда юришимиз лозим, – дейди танлов ғолиби Достон Эшонов. – Биз янгилик яратишдан, изланишдан тўхтаб қолмаслигимиз керак. Бугунги тадбир ҳам биз, ёшларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш билан бир қаторда, янги ва янги технологияларни яратишга ундайди.

Шунингдек, “Robo fashion” йўналишида Гуласал Мададова, “Robo-art” йўналишида Хонзодабегим Исломқулова, “Robo-battle” йўналишида Муҳриддин Ғайратов, “Robo-racing” йўналишида Ҳумойиддин Абдуллаевалар ғолибликни қўлга киритди. Ғолибларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг махсус сертификатлари ва вилоят кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир доирасида “Камалак” болалар ташкилотининг вилоятдаги шаҳар (туман)ларида фаолият юритиб келаётган, йил давомида ўз меҳнати ва ташаббускорлиги билан бошқаларга намуна бўлган бир қатор бошланғич ташкилот етакчилари турли номинацияларда тақдирланди.