Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Cамарқанд вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
10:37 / 2026-01-21

Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳри губернатори Хишге Нямбаатар бошчилигидаги делегация вилоятда бўлиб, тарихий-маданий ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойлар билан танишди.

Шунингбек, Улан-Батор шаҳри губернатори вилоят масъуллари билан учрашиб, савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.  

***

Хитой Халқ Республикасининг "CIIC International Education Technology (Beijing) Co., Ltd." компанияси вакиллари Булунғур туманидаги 1-сон техникум фаолияти билан танишди.  

Шу ерда вилоят олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси раҳбарлари билан учрашувда касбий таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди. Ҳамкорлик доирасида рақамли ўқув ресурсларини яратиш, педагог ва ўқувчилар учун онлайн ҳамда офлайн форматдаги тренинглар ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.  

***

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси вилояти кенгаши ва Ўзбекистон фахрийлари ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими ўртасида 2026 йилга мўлжалланган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.  

“Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Шуҳрат Негматовнинг қайд этишича, мазкур меморандумнинг имзоланиши вилоятимиздаги кексалар ва меҳнат фахрийларини касаба уюшмалари билан биргаликда маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш, меҳнат фахрийлари, нуронийлар иштирокида уч авлод учрашувлари, давра суҳбатлари, маданий, маънавий ва спорт тадбирлари ўтказишга хизмат қилади.  

***

Давлатимиз раҳбарининг  2024 йил 4 январдаги фармонига кўра, санитар тозалаш корхоналарининг чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ишлари билан шуғулланувчи ишчилари ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи ишчиларини рағбатлантириш мақсадида “Табиат ҳимоячиси” танловини ўтказиш белгиланган.

Танловда мазкур соҳада энг узоқ (камида 10 йил) ва садоқат билан хизмат кўрсатган ходимлар аниқланиб, уларнинг давлат олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган фарзандлари ёки набираларига тўлов-шартнома суммаси тўлиқ миқдори Экология жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилади.

Ўтган йил якуни бўйича Пахтачи туманида “Тоза ҳудуд” корхонасининг 2 нафар ишчи-ходими фарзандларининг қарийб 21 миллион сўмлик контракт тўловлари тўлаб берилди.

***

Тойлоқ туман экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими давлат инспекторлари томонидан ўтказилган кузатув рейд тадбирлари давомида Ўрай Элипок  маҳалласи ҳудудида Ургут туманида яшовчи фуқаро О.У. ноқонуний тарзда 5 туп тол ва 5 туп оқ акация дарахтини ноқонуний кесиб олганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, ўсимлик дунёсига етказган зарар учун 182 миллион 692 минг сўм ҳисобланди ва тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА мухбири