Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Call-center фаолияти самарадорлигини оширишга эътибор қаратилмоқда
09:06 / 2020-07-25

Пискент туманида ташкил этилган Call-center фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Республика Тиббиёт академияси ўқитувчилари ва вилоят тиббий муассасалари мутасаддилари жалб этилган.


Пискент туманида ташкил этилган Call-center фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Республика Тиббиёт академияси ўқитувчилари ва вилоят тиббий муассасалари мутасаддилари жалб этилган.

Айни вақтда Тиббиёт академияси оторинолорингология кафедраси катта ўқитувчиси, тиббиёт фанлари номзоди Улуғбек Эргашев, вилоят Сил касалликлари шифохонаси бош шифокори Зулхумор Мирзасаидова Call centеr фаолиятига назарий ва амалий тажрибалари билан ёрдам бермоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

– Марказда беморлар билан шифокорларнинг мулоқоти яхши йўлга қўйилди, – дейди У. Эргашев. – Ҳозирги вақтда тумандаги шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари учун малака ошириш машғулотлари олиб борилди. Мурожаатларга бирламчи маслаҳат берилиб, зарур ҳолатларда мобил гуруҳлар томонидан хонадонга бориб тегишли ёрдам кўрсатилади.