“CAFA U18 Women's Championship-2025” турнири ниҳоясига етди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Миллий футбол марказида 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ташкил этилган “CAFA U18 Women's Championship-2025” турнирининг ҳал қилувчи ўйини бўлиб ўтди.
Мусобақада қизларимиз эронлик тенгдошларига қарши майдонга тушди. Кескин ва муросасиз ўтган учрашув 3:2 ҳисобида вакилаларимиз фойдасига ҳал бўлди.
Турнирда мамлакатимиз спортчи қизлари билан бирга, Қирғизистон, Эрон, Тожикистон, Туркманистондан ташриф буюрган футбол жамоалари баҳс олиб борди.
[gallery-26481]
Якуний натижаларга кўра, 3 та ғалаба ва 1 та дуранг билан 10 та очко тўплай олган футболчи қизларимиз гуруҳ пешқадамига айланди ҳамда “CAFA U18 Women's Championship-2025” турнири ғолиби бўлди.
Камола Юсупова,
Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА