Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“CAFA U-15 Girls Championship-2019”: Қизларимизга ҳатто оддий соврин ҳам насиб этмаса керак
15:09 / 2019-09-15

Ўсмир қизларимизнинг тажриба ва маҳорати бу гал панд берди.


Ўсмир қизларимизнинг тажриба ва маҳорати бу гал панд берди.

Йил бошида худди шу мусобақа катталар – миллий термалари ўртасида ўтказилганида терма жамоамиз бош совринни қўлга киритганди. Бу гал ҳам нуфузли турнирни ўз майдонимизда қабул қилар эканмиз, муваффақиятларимиз давомли бўлишига ишонгандик. Афсуски, ёш футболчиларимиз ишончни оқламади.

Мусобақанинг биринчи турида кутилмаганда қирғизистонликларга йирик ҳисобда ютқазиб қўйган Илҳом Ханжариев шогирдларининг ҳеч бўлмаганда иккинчи турда имкониятлари энг паст саналган тожикистонликлар устидан ғалаба қозонишига ва бу билан ҳеч бўлмаса совринли ўринлардан бирига “илашиб” қолишига умид билдиргандик.Лекин тажриба ва маҳорати ҳали тобланмаган футболчи қизларимиз бу гал ҳам рақиблари олдида ожиз қолдилар.

GAFA-O'zb-Toj (3).jpg

Мазкур иккинчи мағлубият ҳамюртларимизнинг ушбу турнирда нафақат бош мукофот, балки оддий совринларнинг бирига эришиш истагини ҳам пучга чиқарди. Тожикистонликларга қарши ўйинда майдон эгалари ўз дарвозаларидан иккита гол ўтказиб юборган холда рақиблар дарвозасини бирор марта ҳам нишонга ола билмадилар.

Биринчи турда тожикистонликларни енга олган эронликлар эса иккинчи турда қирғизистонликлар устидан ҳам устунликка эришишди.

Эртага терма жамоамиз деярли аҳамиятини йўқотган ўйинда Эрон термасига қарши майдонга тушади. Ушбу баҳсда Эрон термасига дуранг натижа ҳам кифоя- Эрон термаси турнир ғолиби бўлади.

GAFA-O'zb-Toj (5).jpg

2-тур

Тожикистон – Ўзбекистон 2:0

Қирғизистон – Эрон 0:1

GAFA-O'zb-Toj (7).jpg

GAFA-O'zb-Toj (8).jpg