"CAFA Futsal Cup-2023"да ҳамюртларимиз 3-ўринни эгаллади
Тожикистон пойтахти Душанбеда футзал бўйича илк бор ўтказилган "CAFA Futsal Cup-2023" турнирида Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўринни эгаллади.
Кеча мамлакатимиз футзалчилари Қирғизистон футзалчиларига қарши ўйин ўтказди. Шиддатли кечган баҳсда ҳамюртларимиз қирғизистонликлар дарвозасига жавобсиз тўртта гол йўллаган ҳолда, 3-ўринни забт этди.

Турнирда 12 очко жамғарган Эрон 1-ўринни эгаллади, 10 очкога эга Афғонистон терма жамоаси 2-ўриндан жой олди.
Т.Рўзиев,
ЎзА