Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«C5+1» шаклидаги навбатдаги учрашув тўғрисида
11:48 / 2021-04-23

23 апрель куни видеоконференс алоқа орқали Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг «C5+1» шаклидаги навбатдаги учрашув бўлиб ўтади.

Учрашувда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ Давлат котиби иштирок этади.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан минтақавий сиёсат, Марказий Осиё давлатлари ва АҚШнинг иқтисодиёт, минтақада хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ҳамда Афғонистонда мустаҳкам тинчликка эришишга кўмаклашиш йўналишларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.