“C5+1” форматида муҳим минераллар бўйича навбатдаги мулоқот йиғилиши бўлиб ўтди
Марказий Осиё давлатлари ва Америка Қўшма Штатлари иштирокидаги “C5+1” форматида муҳим минераллар соҳасига бағишланган навбатдаги мулоқот йиғилиши ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикасидан мазкур йиғилишда Кон-геология вазири ўринбосари Р.Юсупов бошчилигида вазирликнинг масъул мутахассислари ҳамда “Ўзбекистон технологик металллар комбинати” акциядорлик жамияти вакиллари қатнашди.

Онлайн шаклда ташкил этилган ушбу мулоқотда саноат учун стратегик аҳамиятга эга минераллар соҳасида АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга доир масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида қатор ташаббуслар илгари сурилиб, инвестиция лойиҳалари юзасидан таклифлар билдирилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Н.Зиёдуллаева тайёрлайди, ЎзА