French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бӯзатов туманида амалга оширилаётган лойиҳалар аҳоли манфаатига хизмат қилади
17:07 / 2021-10-18

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Қорақалпоғистондаги энг йирик лойиҳаларидан бири Ӯзбекистоннинг қурғоқчил ҳудудларида жойлашган фермер ва деҳқон хӯжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлашга қаратилган бӯлиб, 2015 йилдан буён БМТнинг иқлим ӯзгариши бӯйича доиравий конвенсиясининг адаптация фонди молиявий кӯмагида амалга оширилмоқда.

 Бӯзатов туманида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар  интенсив боғдорчиликни ривожлантириш объекти билан танишди. Бу ерда 6 гектар майдонда шимолий ҳудуднинг мураккаб иқлим шароитига анча чидамли бӯлган ярим пакана мевали дарахтлар экилган. Жумладан, олманинг  4 та, нокнинг 4 та ва беҳининг 1 та нави парвариш қилинмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Оролбӯйининг 6 та туманида жами 24 гектарга мана шундай интенсив боғ ташкил этилган. Мазкур интенсив боғга сув қуёш панелида ишлайдиган насос ёрдамида томчилатиб суғориш усули қӯлланган ҳолда етказиб берилади.  Бу эса сув ресурсларини икки баробар тежаш ва ҳосилдорликни 80 фоизга ошириш имконини беради. Бир сӯз билан айтганда, сув етишмовчилиги ва тупроқларнинг шӯрланишига қарамай, боғдорчиликни ривожлантириш учун қулай шароит яратилган.

Бундан ташқари, лойиҳа асосида қорамолларга ем ишлаб чиқаришда гидропоника ускуналаридан фойдаланиш амалиёти жорий этилди. Бу эса кунига 500 килограмм озуқа ишлаб чиқариш имконини беради. Таъкидлаш жоизки, бу Оролбӯйида яйловларни кооперативлар сифатида ташкил қилишнинг илк амалиётидир. Умуман олганда, маҳаллий чорвадорлар ташаббуси билан бешта туманда 13 та мана шундай кооператив ташкил этилди. Уларнинг асосий вазифаси,  қишлоқ жойларида яйловларни ташкил этиш, уларни самарали бошқариш, барқарор фойдаланиш учун деградацияга учраган ерларни тиклаш ва яхшилашни ӯз ичига олган. Бугунги кунда кооперативлар 64723 нафар аҳолини қамраб олган бӯлса, шундан 25 минг нафардан зиёди аъзо бӯлиб ҳисобланади. Улар томонидан амалга оширилаётган ишлар ва гидропоника ускуналардан фойдаланишнинг афзалликлари билан тадбир иштирокчилари “Бӯзатов яйлови” ишлаб чиқариш кооперативи фаолияти мисолида танишиб чиқди.

[gallery-4299]

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг “Оролбӯйи ҳудудидаги аҳолининг иқтисодий,  экологик ҳамда соғлиқни сақлаш масалаларидаги заифликларини бартараф этиш орқали турмуш барқарорлигини мустаҳкамлаш” қӯшма дастури Япония ҳукуматининг молиявий кӯмагида ЮНФПА билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Медиа-тур иштирокчилари “Бойтерак” қишлоғидаги  7–сонли мактаб филиалини реконструкция қилиш ишлари билан танишди. Бино таъмирлаш ишларига муҳтож ҳолатда, яқин атрофда эса болалар учун бошқа бошланғич таълим муассасаси йӯқ эди. Бугунги кунда барча қулайликларга эга мактабда жами 60 нафар бошланғич синф ӯқувчиси билим олади.

Ушбу дастур шунингдек, аҳолини электр энергияси билан таъминлаш бӯйича фаолиятни ҳам қамраб олади. Қуввати 250 кВ бӯлган электр-трансформатор ускуналари тӯплами ӯрнатилгач, 180 нафар қишлоқ аҳолиси узлуксиз электр таъминотига эга бӯлди. Шундай қилиб, Бӯзатов, Чимбой ва Қораӯзак туманларида яшовчи 2484 нафар маҳаллий аҳоли энди электр энергия таъминоти билан боғлиқ муаммоларга дуч келмайди.

 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА