French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича индикаторлар жорий қилинади
16:26 / 2022-02-17

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлашда мақсадли индикаторлар аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

“Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида 40 та вазирлик ва идораларнинг 2022–2024 йиллар учун бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ 118 та ривожлантириш дастурларининг мақсадли индикаторлари тасдиқланган. Шунингдек, уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни  Қонунчилик палатасида муҳокама қилиш тизимини жорий этиш белгиланган.

Қайд этилганидек, ушбу тизим бюджет маблағларидан фойдаланишнинг натижаларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган дастурларни амалга ошириш билан бюджет харажатларини тақсимлаш жараёнининг ўзаро боғлиқлигини таъминлайди. Шунингдек, бюджет ижросини режалаштиришни назорат қилади.

Тадбирда бюджет маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш учун индикаторлар жорий этишда халқаро тажрибаларни ўрганиш, тизимда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.  Ушбу тизимга ўтишнинг афзалликлари қайд этилди.

Шунингдек, депутатлар ҳар бир вазирлик ва идораларнинг ривожлантириш дастурларида эришиши белгиланган сифат ва миқдор кўрсаткичларини баҳолашда мақсадли индикаторларнинг жорий этилиши аҳамиятли эканлигини алоҳида қайд этдилар.

Йиғилишда таъкидланганидек, мақсадли индикаторларнинг жорий этилиши ҳамда  бажарилиши юзасидан ҳар бир вазирлик ва идораларнинг Олий Мажлисда ҳисобот бериш тизими йўлга қўйилади. Бу эса  вазирлик ва идораларнинг жавобгарлигини, тизимда жамоат ва ҳукумат назоратини кучайтиришга, ажратилган маблағлар ҳисобидан эришилган натижаларни баҳолаш имкониятини яратишга, вазирлик ва идораларга Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Депутатлар томонидан ҳар бир вазирлик ва идораларнинг ривожлантириш дастурлари учун ажратиладиган бюджет маблағларининг мақсадли индикаторларини 2023 йилдан бошлаб Давлат бюджети тўғрисидаги қонун билан тасдиқланиши таклиф этилди.

Муҳокамаларда Қонунчилик палатаси ҳар бир вазирлик ва идораларнинг мақсадли индикаторлар ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботларини партиялар фракциялари ва қўмиталарда эшитиб бориши бўйича келишувга эришдилар.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА