Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бюджет маблағлари сарфланиши устидан тизимли назорат ўрнатилади
15:33 / 2023-06-22

Ҳисоб палатаси фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини ошириш, амалга ошириладиган назорат тадбирларининг мақсадлари ва тартибини белгилаш зарур. Шунингдек, давлат харидлари соҳасидаги қонунлар ижроси устидан назоратни амалга оширишда палатанинг вазифаларини аниқлаштиришга эҳтиёж бор.

“Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун шу каби бўшлиқларни тўлдиради.  

Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган қонун билан Ҳисоб палатасига оз миқдорда талон-торож қилингани ва давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик бузилгани, Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати органларига эса оз миқдорда талон-торож қилингани учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколатларини бериш назарда тутилаётгани қайд этилди.  

Ҳисоб палатасига ўз иш режалари, молиявий ҳуқуқбузарликлар ва уларни бартараф этиш натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўзининг веб-сайтига жойлаштириш, жамоатчиликни ўз фаолияти ҳақида ҳар чоракда хабардор қилиб бориш мажбурияти юкланмоқда.  

Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган назоратнинг шакллари ва турлари кенгайтирилиб, тафтиш, текшириш ва ўрганишга оид назорат тадбирларининг фарқли томонлари очиб берилган ва уларни амалга ошириш механизмлари ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган.  

Сенат аъзолари маъқуллаган қонун Ҳисоб палатасининг фаолиятини тўғри ташкил этиш, бюджет маблағлари сарфланиши устидан тизимли назорат ўрнатиш самарадорлиги янада ошишига хизмат қилади.  

Н.Абдураимова, ЎзА