Инсон дунёга келибдики, яшаш учун ҳаракат қилади, аммо шу ҳаракат ҳалол бўлгандагина баракотли бўлар экан.
Фуқаро З.С. алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиб, такроран фирибгарлик жиноятларини содир қилган. Бу фуқаро бир неча кишининг ишончига кириб, уларни алдаб ўз шахсий ҳаражатларини ёпиб келган. Чунончи, у 2021 йил сентябрь ойидан 2022 йил май ойига қадар бўлган вақт оралиғида содир қилган фирибгарлик жиноятлари учун судланмасдан туриб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида фуқаро Ф. Т. ни алдаб, унинг ишончига киради. Натижада ўзини номига кредит расмийлаштириб олмоқчи эканлигини ва ушбу кредитни олишига кафил бўлишини айтиб, кредит маблағларини ўзи муддатида тўлаб боришига ва тўлов давомида муаммо бўлмаслигига ишонтиради.
2021 йил 26 январь куни АТИБ “Ипотека банк” Бухоро филиалига фуқаро Ф.Т. ни олиб бориб, унинг номига 3 йил муддатга 26 фоиз тўлаш шарти билан 22 000000 сўмлик истеъмол кредитини расмийлаштириб олишга эришади. Кредитни Ф. Т.нинг номига расмийлаштирганини яшириб, Ф.Т. нинг номига банк томонидан ажратилган 22 000000 сўм пулларга турли савдо дўконларидан маиший техника буюмларини олиб, алдов йўли билан қўлга киритган маиший техника буюмларини бошқа шахсларга сотиб, пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.
Бундай алдовлар турли хил шаклда амалга оширилган, кимнингдир номига банкдан кредит, кимнингдир номига дўконлардан маиший техника жиҳозлари, кимдандир қайтариш эвазига қарзга пул олиш ва, албатта, буларнинг бирортаси ҳам ўз вақтида қайтарилмаган. Натижада муаммоларга ечим топилди. Ниҳоят алдовларни тушунган юртдошларимиз ички ишлар ходимларига мурожаат этишди.
Бухоро вилояти Жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман суди томонидан мазкур ҳолат кўриб чиқилди. Натижада фуқаро З.С. Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбли деб топилиб, 3 йил 7 ойга озодлик маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири