Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Буюкларга эҳтиром
15:57 / 2026-02-13

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтида “Буюкларга эҳтиром” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги ҳамда буюк саркарда ва адиб Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда ҳар иккала алома ижодий меросининг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида сўз борди. Навоий ва Бобур ижодида мужассам бўлган адолат, масъулият, давлатчилик тафаккури, қонунга ҳурмат ҳамда жамиятни адолат асосида бошқариш ғоялари бугунги кунда ҳам ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнларида муҳим назарий ва амалий аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Рустам Мирвоҳид маъруза қилиб, икки буюк мутафаккирнинг ибратли ҳаёт йўли, серқирра ижоди ва бой маънавий меросининг бугунги авлод тарбиясидаги ўрни ҳақида атрофлича фикр билдирди.

Муҳокамалар жараёнида иштирокчилар Навоий ва Бобур меросидаги инсонпарварлик, ватанпарварлик, маърифат ва адолат ғоялари ҳозирги замон давлат бошқаруви, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳамда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш жараёнлари билан уйғун эканини алоҳида қайд этди.

М.Комилова, ЎзА