Буюк шоир ижоди ёшлар талқинида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Буюк мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги Қашқадарё вилоятида ҳам кенг нишонланмоқда. Хусусан, Қарши шаҳридаги информатика ва ахборот технологияларига ихтисослашган 42-таянч мактабида сана муносабати билан маънавий-маърифий кеча ташкил этилди.
[gallery-10505]
Унда ўқувчиларга Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди ҳамда у қолдирган бой адабий мерос ҳақида маълумот берилди. Ўқувчиларнинг буюк мутафаккир ҳақидаги билимини синаш мақсадида викторина ташкил этилди.
Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар, шоир ғазаллари ва рубоийларидан ўқиб берилган парчалар барчага манзур бўлди.
ЎзА фотомухбири
Жамшид НОРҚОБИЛОВ олган суратлар.