"Буюк ипак йўли" метро бекати яқинидаги ер ости йўли томининг бир қисми қулаб тушди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган "Буюк ипак йўли" метро бекати яқинидаги ер ости йўли томининг бир қисми қулаб тушгани ҳақида хабар тарқалди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Хабарга кўра, жорий йил 12 август куни, тахминан соат 14:30да ер ости йўлининг устки кўча қисмида экилган газонларга сув қуйиш натижасида ер ости йўлининг тепасида тўпланиб қолган сув оғирлиги сабабли, пластик (алюкобонд) нинг бир қисми қулаб тушган, жабрланган, жароҳат олганлар йўқ.
Бир неча дақиқалар ичида муаммо мутахассислар томонидан бартараф этилган.
М.Тошқораева,ЎзА