Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Буюк Британиянинг Сандерленд университети ва Навоий давлат педагогика институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
11:27 / 2021-09-19

Навоий давлат педагогика институти ва Буюк Британиянинг Сандерленд университети ўртасида ZOOM платформаси орқали таълим тизимида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига бағишланган учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг буюк Британиядаги элчиси Саид Рустамов, Сандерланд университети профессорлари Жон Maкентайр, Жейми Симпсон, Нейл Жонсон, Навоий давлат педагогика институти ректори Баҳодир Собиров, шунингдек, проректорлар Дилшод Рўзиев, Содиқ Хужжиев, ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Баёт Хосилов, инглиз тили ва адабиёти кафедраси мудири Саодат Ҳасанова ҳамда халқаро алоқалар бўлим бошлиғи Дилбар Жумаевалар иштирок этди.  

Буюк Британия Бирлашган Қироллиги нафақат саноат ва сиёсий соҳада, балки таълим соҳасида ҳам ютуқлари билан энг ривожланган ва етакчи давлатлар қаторига киради. Айниқса, Сандерленд университети педагогика бўйича жаҳон рейтингида етакчи ўринда туради.

Мазкур учрашув доирасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Меморандиум имзоланди. Унга кўра таълим муассасалари ўртасида лойиҳаларни амалга ошириш, талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчиларни хорижий тилларни ўқитиш бўйича халқаро сертификат берувчи курсларга иштирок этиш учун стажировкага юбориш, Сандерленд университети битирувчиларини амалиётга ва тажриба алмашиш учун Навоий давлат педагогика институтига юборишга келишилди.

Бундан ташқари, дастурлар алмашинуви ва илмий ҳамкорлик, қўшма 0,5 +0,5 (6 ой + 6 ой) дастурлари асосида Хорижий тилларни ўқитиш (ТEСОЛ) магистратура таълим йўналишини очиш режалаштирилди.  

Ҳамкорлик давомида томонларни қизиқтираган бошқа лойиҳалар ҳам амалга оширилади.  

Ушбу Меморандумда баён қилинган таълим соҳасидаги икки томоннинг ҳамкорлиги Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги кенг қамровли алоқаларнинг муваффақиятли ривожланишига ҳам ёрдам беради.  

Абдували Бўриев, ЎзА