Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув
15:36 / 2021-08-25

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Тим Торлот билан учрашди.

Мулоқотда Афғонистондаги ҳозирги вазият, халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Томонлар, шунингдек, Афғонистон йўналишида Ўзбекистон-Британия ўзаро муносабатларининг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Буюк Британия элчиси транзит орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўтаётган Афғонистондаги дипломатик ваколатхоналарни, шунингдек, маҳаллий афғон ходимларини эвакуация қилишда фаол ёрдам кўрсатгани учун Ўзбекистон раҳбариятига самимий миннатдорлик билдирди.

ЎзА