Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Буюк Британияда вакцина паспорти бекор қилиниши мумкин
08:24 / 2021-05-31

Буюк Британияда COVID-19га қарши вакцина олган фуқароларга бериладиган паспортлар бекор қилиниши мумкин. Ҳукумат ушбу ҳужжатни мамлакатда тадбирларнинг қонуний талаби сифатида эътироф этилишини хоҳламаяпти. Бу ҳақда The Daily Telegraph хабар берди.

Маълум бўлишича, Британия Консерватив партияси ва фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар томонидан вакцина сертификатлари берилиши истиқболига нисбатан хавотир кучаймоқда. Aпрель ойида Бош вазир Борис Жонсон ҳам мазкур ҳолат юзасидан ахлоқий муаммоларга шаъма қилган эди.

Ҳозир гувоҳномалар бўйича текширувлар олиб борилмоқда. Аммо расмийлар уларни мамлакат ҳудудида ишлатилишини таъминлаш билан боғлиқ қонунни ўзгартириш имконияти йўқ, деб ҳисоблайди.

Ҳукумат вакили Reuters агентлигига вакцинани сертификатлаш бўйича текширув давом этаётгани ва ҳалигача қарор қабул қилинмаганини айтган.