Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Буюк Британияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг фаолияти муҳокама қилинди 
14:07 / 2024-09-23

Пойтахт ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Дурдона Раҳимова ва Буюк Британиядаги Ўзбекистон талабалар иттифоқи раҳбари Жасурбек Жабборов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Буюк Британияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг Тошкент шаҳрида амалиёт ўташи масалалари муҳокама қилинди. Жасурбек Жабборов учрашув давомида Буюк Британияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар учун Тошкентда амалиёт ўташ имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди ва бу борада ўз таклифларини билдирди. Дурдона Раҳимова талабаларнинг амалиёт ўташлари, уларни қўллаб-қувватлаш ва Тошкент шаҳридаги ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш таклифларини юқори баҳолади. 

Учрашув якунида талабаларнинг амалиёт ўташи келажакдаги касбий фаолиятига ижобий таъсир қилиши алоҳида таъкидланиб, бу борада талабаларнинг амалиёт ўташ жараёнини самарали ташкил этиш бўйича аниқ ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга келишиб олинди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА