English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Буюк Британияда бўлиб ўтаётган овоз бериш жараёнининг биринчи босқич якунлари
18:27 / 2022-07-14

Ҳукмрон Консерватив партия етакчиси ва Буюк Британия Бош вазири лавозимига номзодлар сифатида илгари сурилган бир партиянинг олти нафар депутати овоз бериш жараёнининг иккинчи босқичига ўтди. Бу ҳақида Euronews хабар қилади.

Шу тариқа, собиқ Молия вазири Риши Сунак, Халқаро савдо бўйича вазир ўринбосари Пенни Мордонт, Ташқи ишлар вазирлиги вазири Лиз Трасс, Парламент қуйи палата қўмитаси раиси Том Тугендхат, Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича собиқ вазир ўринбосари Кеми Баденок ҳамда Англия ва Уэльс Бош прокурори Суэлла Браверман зарур бўлган 30 ва ундан ортиқ овозни тўплади.

Овоз бериш жараёнининг иккинчи босқичи пайшанба куни бўлиб ўтади. Истеъфога чиққан Борис Жонсон издошининг исми 5 сентябрь куни эълон қилиниши керак.

Жаҳон матбуоти материаллари асосида Гулруҳ Абдуллаева тайёрлади, ЎзА