Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Буюк Британия сунъий интеллектдан фойдаланишни кенгайтиради
15:58 / 2025-05-21

Бирлашган Қироллик мудофаа вазири Жон Хили сунъий интеллектга асосланган ишланмалар мамлакат қуролли кучларига фаолроқ жорий этилишини маълум қилди, деб ёзмоқда “The Guardian” газетаси.

Мақолада таъкидланишича, Хили уч ой ичида Британия қуролли кучлари ҳолати бўйича ҳисобот тайёрлаши керак.

– Ҳилининг технологияга йўналтирилган ҳисоботида энг муҳим жиҳатлардан бири сунъий интеллектни кенгайтириш бўлади, -деб ёзди нашр.

ОАВ хабарларига кўра, Эстониядаги Британия қўшинлари таҳдидларни автоматик равишда таний оладиган ва уларга қарши курашадиган қуролларни танлай оладиган сунъий интеллектга асосланган тизимларни аллақачон синовдан ўтказмоқда.

Газетанинг ёзишича, Американинг “Palantir” компанияси ўзининг сунъий интеллект тизимларини Британия қўшинларига етказиб бериш истагини билдирган.

С.Раҳимов, ЎзА