Британия Савдо палатаси хулосасига кўра, Яман хусийларининг Қизил денгиздаги ҳаракати туфайли ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларга хизмат кўрсатувчи фирмаларнинг 53 фоизи, экспортчиларнинг 55 фоизи юк ташиш харажати ошиши ва маҳсулот етказилиши кечикиши ҳолатлари ҳақида хабар берган.
15 январь-9 февраль оралиғида 1000 та фирма иштирокида ўтказилган сўров натижаси турли бизнесга алоқадор компанияларнинг 37 фоизи зарар кўрган. Баъзи корхоналар контейнер ижараси тўрт баробар ортгани, етказиб бериш муддати бир ойгача чўзилганини айтган.
Якшанба куни Британия Савдо палатаси раиси Уильям Бейн юзага келган вазиятни ўнглаш учун қўшимча имконият борлиги, фақат вақт билан боғлиқ муаммо ечилмаётганини билдирган. Қайд этилишича, мураккаб вазият давом этса, харажат босими ортиб бораверади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Савдо ва тараққиёт конференцияси маълумотига кўра, хусийлар жаҳон савдо тизимига путур етказган. Қизил денгизни Ўрта ер денгизи билан боғлайдиган Сувайш канали орқали амалга ошириладиган савдо ҳажми тахминан 42 фоиз камайди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/WiEDI5VGo94" title="Buyuk Britaniya Qizil dengizda qanday qiyinchilikka duch kelmoqda?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Ой бошида Буюк Британиянинг энг йирик чой бренди “Tetley Tea” Қизил денгиздаги узилиш туфайли жиддий қийинчиликка учраганини тан олган.
Маълумки, хусийлар Ғазода уруш бошлангандан бери дунёдаги энг гавжум юк ташиш йўлларидан бири бўлган Қизил денгиздаги тижорат кемаларига ўнлаб ракета ва дрон ҳужуми амалга ошириб, фаластинликлар билан бирдамлигини намойиш қилган.
Шанба куни АҚШ ва Буюк Британия ҳарбийлари Ямандаги хусийларнинг 18 манзили, жумладан ер ости қуроли ва ракета сақланадиган иншоотлари, ҳаво мудофаа тизими, радар ва вертолётларини тўпга тутганини эълон қилди.
Сардорбек Поёнов, Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА