Буюк Британия Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайди
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши жараёни доирасида Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тим Торлот ҳамда Қироллик Бизнес ва савдо департаменти мутахассислари билан музокара ўтказилди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлиб ўтган суҳбат чоғида ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Тақдим этилган барча ҳужжатлар бўйича Буюк Британия мутахассисларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Шу билан бирга техник кўмак лойиҳаси доирасида шерикликнинг истиқболли йўналишлари ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув якунида ҳамкорликни давом эттириш, ўзаро мулоқотни жадаллаштириш бўйича аниқ чоралар кўришга келишилди.
ЎзА