Буюк Британия, Норвегия ва Исландия ўртасида ўзаро савдо алоқаларини изчил давом эттириш бўйича битим имзоланди
Буюк Британия, Норвегия ва Исландия ўзаро савдо алоқаларини изчил давом эттириш бўйича битимни имзолади.
“Reuters” агентлиги хабарида маълум қилинишича, мазкур битим мамлакатлар орасида 2021 йилдан жорий қилинувчи эркин савдо ҳудуди бўйича келишув кучга киргунга қадар вақтинча амалда бўлади. Келишувга кўра, мамлакатлараро савдо муносабатларида аксарият маҳсулотлар алмашинувига таърифлар жорий қилинмайди.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия, Норвегия ва Исландиянинг йиллик маҳсулот айланмаси 25 миллиард долларга тенг.