Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Буюк Британия кибержиноятчиликка қарши курашда Украинага кўмак бермоқда
10:05 / 2021-12-22

Буюк Британия Украинага кибержиноятчиликка қарши курашда кўмак сифатида мутахассислар гуруҳини юбормоқда, деб хабар беради “The Times”.

Аввалроқ АҚШ ҳам шундай қарорга келгани маълум қилинганди.

Британияликлар Украинага америкалик ҳамкасблари билан бирга боради.

Мутахассислар эҳтимолий ҳужум шароитида аҳамиятга молик инфратизим объектлари мудофаасини таъминлаши лозим.

“The New York Times” нашри АҚШ ва Буюк Британия мутахассисларининг Украинага юборилиши маҳфий тутилаётганини маълум қилганди.