Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер Мюнхен хавфсизлик конференциясида Европа мудофаасини мустаҳкамлаш бўйича янги режа эълон қилди.
"Рейтер" агентлиги ёзишича, Буюк Британия НАТОнинг Қўшма Штатларга қарамлигини камайтириш учун Европа билан яқин ҳамкорликка тайёр.
Стармер Қўшма Штатларнинг ажралмас иттифоқчи сифатидаги аҳамиятини тан олса-да, янада мустақил Европа НАТОси қитъага ўз хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва юкни қайта тақсимлашга ёрдам беришини таъкидлади.
"Бу АҚШ Альянсни тарк этишини эмас, балки бизга яхши хизмат қилган алоқалар тикланишини англатади”, деди у.
Бош вазир Европа мудофаа саноатида такрорланишнинг олдини олиш учун таъминот масаласига янгича ёндашув зарурлигини ҳам таклиф қилди. Шунингдек, ҳозирги парчаланиш Европани “ухлаётган гигант”га айлантираётганидан огоҳлантирди. Стармер Қиролликнинг кўҳна қитъа учун муҳимлигини таъкидлаб, “Европасиз Британия, Буюк Британиясиз эса Европа хавфсизлиги йўқ”, деди.
С.Раҳимов, ЎзА