ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги Санъат саройида ўзбек мумтоз адабиётининг забардаст вакили, буюк давлат арбоби, моҳир саркарда, олим ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган адабий тадбир бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда таниқли шоир ва ёзувчилар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди.
[gallery-10567]
Тадбирда халқимизнинг бой маданий мероси, айниқса, буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан яратилган нодир, бебаҳо илмий асарларнинг жаҳон тараққиёти, илм-фани ривожидаги аҳамияти, илмий салоҳияти, инсоният тафаккурининг, халқимиз, ёш авлод маънавиятини юксалтиришдаги аҳамияти хусусида сўз юритилди. Бобурийларнинг Ҳиндистон тараққиётидаги ўрни алоҳида қайд этилди.
Тадбирда Бобур ҳаётига оид саҳна кўринишлари намойиш этилиб, ёшлар ғазалларидан намуналар ўқилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА